“Локомотив”нинг собиқ раиси қотилликда айбини тан олди
Спорт
−
24 Январь 2870 1 дақиқа
Жорий йилнинг 22 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисисида Москванинг “Локомотив” клуби директорлар кенгашининг собиқ раиси Сергей Липатов буюртма асосида одам ўлдиришда айбини тан олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
“Ҳа, мен айбимни тўлиқ тан оламан”, деди судланувчи судьянинг саволига жавобан.
Тергов маълумотларига кўра, айбланувчилар Ички ишлар вазирлигининг собиқ ходими Алексей Чеботарёв, собиқ ҳарбий хизматчи Павел Христев, Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича минтақавий бошқарманинг 5-бўлими собиқ ходими Леонид Ракогон ҳамда Олег Михалев билан биргаликда ҳаракат қилган. Терговчиларнинг фикрича, ушбу шахсларнинг барчаси “Инюрконсалт” юридик фирмаси директори ва Россия темир йўллари вазирлиги раҳбарининг маслаҳатчиси Александр Фоминовнинг ўлдирилиши учун Сергей Липатовдан пул мукофоти олган.
Маълумот учун, “Локомотив” Россия Премьер-лигасининг (РПЛ) жорий мавсумида 37 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Турнир жадвалида “Краснодар” 40 очко билан етакчилик қилмоқда.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март