Ливиядаги сув тошқинлари оқибатида 4 футболчи ҳалок бўлди
Спорт
−
14 Сентябрь 2023
3128Ливияда юз берган кучли сув тошқини оқибатида 4 нафар футболчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар берди.
“Шаҳин Ал-Жамил, Солиҳ Сасси, Шалуф Ал-Ҳусайн ва Мунтхер Садакининг вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз”, дейилади Ливия футбол федерацияси баёнотида.
Телеканалга кўра, сел қирғоқ бўйидаги Дерна шаҳрининг тўртдан бир қисмини вайрон қилган. Кучли ёғингарчилик туфайли шаҳар яқинидаги иккита сув тўғони ёрилиб кетган.
Ливиянинг шарқий қисмидаги сув тошқинларига жорий йилнинг 10 сентябрь куни мамлакатни қамраб олган “Даниел” тўфони сабаб бўлмоқда. Табиий офат қирғоқ бўйидаги Жабал ал-Ахдар, Дерна ва Бенғози шаҳарларига зарар етказган. Айни пайтда шарқдаги Киренаика провинциясининг учта ҳудудида комендантлик соати жорий этилган.
Маҳаллий Қизил Хоч кўнгиллилари тошқин оқибатида 10 минг киши бедарак йўқолгани ҳамда 5,2 минг киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь