Ливияда тошқин қурбонлари 11 мингга етди
Олам
−
15 Сентябрь 2023
4387Эпимаркази Дерна шаҳрида бўлган тошқин оқибатида 11 минг киши ҳалок бўлди, 20 мингга яқин киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Al-Hadath” нашри хабар берди.
Тошқин сабабли Ливиядаги Халқаро Қизил Хоч қўмитаси фуқаролар ва қутқарувчиларни эҳтиёт бўлишга чақирди.
“Дерна урушдан қолган портловчи моддалар билан ифлосланган шаҳар эканлиги маълум. Сув тошқини натижасида ўқ-дорилар ва мина қолдиқлари шаҳарга сочилиб кетган бўлиши мумкин”, дея огоҳлантирган ташкилот.
Маълумот ўрнида, 10 сентябрда “Даниэль” тўфони Ливия шарқига етиб келган эди.
Соҳил бўйидаги Бенғози, Дерна ва Жабал ал-Ахдар шаҳарларига зарар етган. Ливия ҳукумати шарқдаги Киренаика провинциясидаги учта туманни фалокат зонаси деб эълон қилганди.
Довул натижасида Дернани ўраб турган иккита тўғон ёрилиб, тошиб кетди. Сув Ливия шарқида турар-жой маҳаллаларини ювиб, қирғоқ бўйлаб уйларни вайрон қилган. Расмийлар фавқулодда ҳолат эълон қилди. Мактаблар ва дўконлар ёпилди, комендантлик соати жорий этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливияда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар 5,2 мингга етгани ҳақида хабар бергандик.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси