Ливия уруши. Саррож кучлари Халифа Ҳафтар қўшинини Тунис чегарасигача қувиб чиқарди

Олам

image

Фоиз Саррожга тегишли Миллий келишув ҳукумати (МКҲ) кучлари маршал Халифа Хафтар раҳбарлигидаги Ливия миллий армияси (ЛМА) жангчиларини Триполидан 80 км ғарбда жойлашган Ал-Ажайлат шаҳридан қувиб чиқарди. “Al Jazeera” телеканали хабарига кўра, бу МКҲ кучлари томонидан (Сурман ва Сабрата шаҳарларидан кейин) эгаллаб олинган стратегик учинчи шаҳар ҳисобланади.

Каналда таъкидлаганишича, ушбу аҳоли пунктлари қўлга киритилганидан сўнг, МКҲ кучлари Триполининг Ўрта эр денгизи бўйидан Тунис чегарасигача бўлган қисмини тўлиқ назорат қилади.

Маълумот ўрнида, Ливияда 2011 йил Муаммар Қаззофий ҳокимиятдан ағдарилиб, ўзи ўлдирилди. Шундан сўнг, мамлакатда сиёсий инқироз бошланди. Ливияда ҳозиргача қўшҳокимиятчилик ҳукм суради. Амалда эса давлатчилик йўқ.

Шарқда сайланган парламент ўз ҳокимиятини ўрнатган бўлса, Триполи ва мамлакат ғарбини БМТ ҳамда Европа Иттифоқи кўмагида шакллантирилган Фоиз Саррож бошлиқ Миллий келишув ҳукумати бошқаради.

Шарқдаги ҳукмрон доиралар расмий Триполидан мустақил ва ЛМА қўмондони Халифа Ҳафтар билан ҳамкорлик қилади. Ҳафтар кучлари 2019 йилнинг апрелида пойтахт Триполини эгаллаш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливия

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг