Ливия тарихидаги энг катта ҳаво амалиёти бошланди

Олам

image

Ливияда мухолиф Халифа Хафтар кучлари энг катта ҳаво амалиётини бошлади.

Ливия миллий армияси (ЛМА) фельдмаршали Халифа Хафтар Триполининг жанубида икки турк учувчисиз қурилмаси учирилганини эълон қилди.

ЛМА Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Сакр ал-Жаруший армия мамлакат тарихидаги энг катта ҳаво операциясини тайёрлаётганлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

"Барча босиб олинган шаҳарларда Туркия объектлари ва манфаатлари Ливия армияси самолётлари учун қонуний нишондир", деди Хафтар.

Шунингдек, у маҳаллий аҳолини ҳужум қилинадиган объектлардан узоқ туришга чақирди.

Маълумот ўрнида, Муаммар Қаззофий 2011 йилда ўлдирилганидан кейин Ливия ягона давлат мақомини йўқотди. Бугунга қадар мамлакатда қўшҳокимиятчилик мавжуд. Шарқда парламент бошқаруви, пойтахт Триполида БМТ ва Европа Иттифоқи кўмагида шакллантирилган Фази Саррож бошчилигидаги Миллий бирдамлик ҳукумати бошқарувни амалга оширади.

Мамлакат шарқидаги ҳокимият вакиллари Триполидан мустақил фаолият олиб боради ва Халифа Ҳафтар билан ҳамкорлик қилади. Эслатиб ўтиш жоизки, Халифа Ҳафтар 2019 йил апрель ойидан бери Триполини эгаллашга ҳаракат қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливия Халифа Хафтар

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг