Ливерпулда бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди
Спорт
−
04 Сентябрь 6121 2 дақиқа
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида World Boxing шафеълигида илк бор ўтказилаётган жаҳон чемпионати бугун, 4 сентябрь куни старт олди. Мусобақада 60 мамлакатдан 500 дан ортиқ боксчи ғалаба учун рингга кўтарилади. 14 сентябргача давом этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг иштирокини Нигина Ўктамова бошлаб беради. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси хабар берди.
-54 кг вазн тоифасида рингга кўтариладиган Нигина Ўктамова илк босқичда қозоғистонлик Элина Базарова билан беллашади.
Ўзбекистон терма жамоаси мазкур нуфузли турнирда тўлиқ таркиб билан иштирок этмоқда. Унга кўра, қуйидаги боксчилар дунё биринчилигида иштирок этишади:
Эркаклар
- -50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
- -55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
- -60 кг: Абдумалик Халоков
- -65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
- -70 кг: Шавкатжон Болтаев
- -75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
- -80 кг: Жавоҳир Умматалиев
- -85 кг: Акмалжон Исроилов
- -90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
- +90 кг: Жаҳонгир Зокиров
Аёллар
- -48 кг: Сабина Бобоқулова
- -51 кг: Феруза Казакова
- -54 кг: Нигина Ўктамова
- -57 кг: Хуморабону Мамажонова
- -60 кг: Ситора Турдибекова
- -65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
- -70 кг: Азиза Зокирова
- +80 кг: Олтиной Сотимбоева
Маълумот ўрнида, Таиланднинг Бангкок шаҳрида ёшлар ва 22 ёшгача бўлган боксчилар иштирокида Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар жамоаси 7 та олтин, 3 кумуш ва 3 та бронза медали билан тугатган эди.
Жаҳонгир Болтабоев
Live
Барчаси