“Ливерпуль” жиддий жароҳат олган Эллиотнинг аҳволи ҳақида маълумот берди
Спорт
−
13 Сентябрь 2021
3817“Ливерпуль” Англия Премер лигасининг 4-турида “Лидс”га қарши ўйинда жиддий жароҳат олган ярим ҳимоячи Харви Эллиотнинг ҳолатига изоҳ берди.
Маълум қилинишича, яқин кунларда Эллиот операция қилинади.
“Харви, унинг оиласи ва “Ливерпуль” жамоаси вакиллари тиббий ёрдам ходимлари ва “Лидс” шифохонасининг барча ходимларига кўрсатилган ёрдам ва даволаниш учун ўз миннатдорлигини билдиради”, дейилади клуб расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 59-дақиқасида “Лидс Юнайтед” ҳимоячиси Паскал Стрейк майдон марказида Эллиотга нисбатан қўполлик ишлатди. Ушбу вазиятда футболчи тўпиғидан жиддий жароҳат олди ва майдондан олиб кетилди. Бош ҳакам Крейг Поусон ВАР орқали вазиятни томоша қилиб, мезбонлар ҳимоячисини майдондан четлатди.