“Ливерпуль” тарихда илк бор ўз мезбонлигида ўтказилган беш ўйинда мағлуб бўлди 

Спорт

image
0:00
0:00
download

"Ливерпуль" клуби тарихда биринчи марта ўз уй стадиони "Энфилд"да беш маротаба кетма-кет мағлубиятга учради. 

Кеча, 4 март куни Англия премьер-лигасининг 29-тури доирасида Юрген Клопп шогирдлари Лондоннинг "Челси"сига минимал ҳисобда (0:1) ютқазди. 

Шунингдек, жамоа "Бёрнли" (0:1), "Брайтон" (0:1), "Манчестер Сити" (1:4) ва "Эвертон" (0:2) жамоаларига қарши ўйинларда ҳам кетма-кет мағлубиятга учраган. 

Яна шуниси ҳам диққатга сазоворки, "Ливерпуль" Англиянинг кетма-кет бешта учрашувида мағлубиятга учраган биринчи амалдаги чемпион бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг