“Ливерпуль”нинг  асосий ўйинчиси сафдан чиқди

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси дарвозабони Алиссон Бекернинг Чемпионлар лигасида олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди.  Бразилия терма жамоасининг 1-рақамли дарвозабони жароҳати сабаб 6 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

33 ёшли футболчи 1 октябрга ўтар кечаси Истанбулнинг “Галатасарай” жамоаси билан бўлган баҳсда жароҳат олиб, майдонни тарк этади. 2 октябрь куни ўтказилган текширувдан сўнг Алиссон халқаро танаффусдан кейин ҳам сафга қайтмаслиги мумкинлиги маълум бўлди.

Алиссоннинг жароҳати сабаб “Ливерпуль” клубининг навбатдаги ўйинларида “Валенсия”дан 29 миллион фунтга харид қилинган грузиялик Гиорги Мамардашвили дарвозани эгаллайди.

Алиссон 19 октябрь куни “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувни, шунингдек, 4 ноябрь куни “Энфилд”да бўладиган Чемпионлар лигаси доирасидаги “Реал Мадрид”га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Орадан беш кун ўтиб, жамоа “Манчестер Сити”га қарши муҳим баҳсга чиқади ва бу ўйинларда ҳам Алиссон иштирок эта олмайди.

Сўнгги икки мавсум давомида у жароҳат ёки касаллик сабабли Премьер-лигада 20 та учрашувни ўтказиб юборган. Шу боис клуб раҳбарияти Мамардашвили трансфери орқали кейинги йилларга тайёргарликни бошлашни мақсад қилган эди.

Маълумот учун, кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг Арне Слот шогирдларини “Стэмфорд Бридж” стадионида “Челси” жамоасига қарши ўйин кутиб турибди. Бу учрашув эртага, 4 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:30 бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Бразилия Англия Алиссон Бекер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг