“Ливерпуль” мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатди

Спорт

image

Кеча, 3 октябрь куни “Ливерпуль” UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турида “Атлетико”ни мағлуб этди (2:0).

Ушбу ғалаба эвазига мерсисайдликлар барча турнирлардаги мағлубиятсиз сериясини 25 та ўйинга етказди (18 ғалаба, 7 дуранг) ва клуб рекордини янгилади. Бунга қадар “қизиллар” 1982 йилнинг март ойидан сентябрга қадар 25 та ўйинда мағлуб бўлмаган эди (20 ғалаба, 5 дуранг)

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп шогирдлари ЕЧЛ гуруҳ босқичининг дастлабки 4 баҳсида зафар қучган ҳолда муддатидан аввал плей-офф босқичига йўл олишди.

Маълумот учун, “Ливерпуль” жорий йилнинг 7 ноябрь куни Англия премьер лигаси доирасида “Вест Хэм” майдонига сафар қилади.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг