“Ливерпуль” “Бавария” футболчисини сотиб олмоқчи
Спорт
−
09 Январь
702Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Жошуа Киммихга “Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Кристиан Фалк ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Фалкнинг сўзларига кўра, “мерсисайдликлар” шу йил ёзда шартномаси якунига етадиган Жошуа Киммихни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. 29 ёшли футболчининг мюнхениклар билан келишуви жорий мавсум якунига қадар амал қилади ва томонлар шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот ўрнида, Киммих жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та ассист қайд этди. 29 ёшли германияликнинг нархи “Transfermarkt” порталида 50 миллион еврога баҳоланган.