Ливан Исроилни битимни бузганликда айблади
Олам
−
28 Ноябрь
713Исроил қуролли кучлари Ливанда сулҳ битимини бир неча бор бузган. Бу ҳақда Ливан армияси матбуот хизмати хабар берди.
“2024 йилнинг 27 ва 28 ноябрь кунлари Исроил сулҳ келишувини бир неча бор бузиб, Ливан ҳаво ҳудудини бузди ва Ливан ҳудудларига турли хил қуроллар билан ҳужум қилди”, дейилади хабарда.
Баёнотга кўра, Республика Қуролли Кучлари қўмондонлиги “ваколатли органлар билан келишилган ҳолда ушбу қоидабузарликларни кузатиб боради”.
ЦАХАЛ матбуот хизмати Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг ракета омборида “террорчилик ҳаракати”ни аниқлагани, шундан сўнг ушбу объектга ҳаво ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар берган. Бу томонлар ўртасида сулҳ бошланганидан кейин Ливан ҳудудидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонига биринчи зарба бўлди.
26 ноябрь куни Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди. Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги сулҳ битими 27 ноябрь тонгидан бошлаб кучга кирди. Исроилнинг Ливанга қарши тажовузини тўхтатган 13 банддан иборат сулҳ имзоланган бўлиб, унда томонлар қуйидагича мажбуриятлар олди. Сулҳга кўра, Ливан ҳукумати “Ҳизбуллоҳ” ёки Ливан ҳудудидаги бошқа қуролли гуруҳнинг Исроилга қарши бирон бир операция ўтказишига рухсат бермайди. Ўз ўрнида Исроил ҳам Ливандаги фуқаролик, ҳарбий ёки ҳукумат иншоотларига қуруқлик, денгиз ёки ҳаво орқали ҳеч қандай ҳарбий ҳужум уюштирмайди. Шартнома шартларига кўра, Исроил кучларининг бўлинмалари келаси 60 кун ичида Ливан ҳудудини тарк этади. “Ҳизбуллоҳ” эса ўз қўшинларини Исроил чегарасидан 30 километр узоқликдаги Литани дарёсигача олиб чиқиши лозим. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар ва Франция минтақада барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш учун Ливаннинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилишга интилиши белгиланди. Шундай қилиб, 26 ноябрда икки ўртада ўт очиш тўхтади ва бу Исроилнинг Ливан ҳудудига 14 ой давом этган босқини якунлаганини билдиради. Агар сулҳ шартлари ҳеч қандай муаммоларсиз, кешилганидек адо этилса.