Литва Тихановскаяни Беларусга топширишдан бош тортди
Олам
−
03 Март 2021
5369Литва Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановскаяни Минскка экстрадиция қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Литва Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Беларусь Тергов қўмитаси сиёсатчини экстрадиция қилиш ва Республика Бош прокуратурасига тегишли ҳужжатларни топшириш ташаббуси билан чиққан.
“Литва сиёсий таъқибга учраган одамларни экстрадиция қилмайди. Минск буни яхши билади”, дейди Литва ТИВ Матбуот хизмати расмийси.
Маълумот ўрнида, 2020 йил 9 августда Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловида 80,1 фоиз овоз тўплаган Александр Лукашенко олтинчи марта ғалаба қозонди. Шундан сўнг, Лукашенконинг ғалабасидан норози бўлган аҳолининг мамлакат пойтахти Минск ва бошқа минтақалар бўйлаб тартибсизлик ва намойишлари бошланиб кетди.
Тарқоқлик пайтида хавфсизлик кучлари махсус воситалар ва жиҳозлардан фойдаланди. Расмийлар уч нафар намойишчининг ўлимини тасдиқлаган.
Намойишлар аста-секин ўз хусусиятини маҳаллий ва кичик сонга ўзгартирди. Жорий йилнинг 11 февраль кунига келиб эса Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси мамлакатдаги вазият барқарорлашгани ва авжига чиққан норозилик намойишлари деярли тугагани тўғрисида хабар берди.
Мухолифат раҳбари Светлана Тихановская эса Беларусь Президенти сайловида ғолиб бўлганини таъкидлаб келмоқда. У айни дамда Латвияда бўлиб турибди. Лекин Беларусга қайтишни ҳамда баҳорда қайта намойишлар бошлашни режалаштирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь