Литва БелАЭС юзасидан Беларусга нота юборди

Олам

image

Бугун, 11 ноябрь куни Литва Беларусь Ташқи ишлар вазирлигига мамлакат пойтахти Вильнюсдан 50 км узоқликда қурилган атом электр станциясини (БелАЭС) ишга тушириш пайтида юз берган ҳодиса тўғрисида расмий маълумот беришини талаб қилиб нота юборди. Бу ҳақда Болтиқбўйи республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Нафакат Литва, балки бутун дунё ҳамжамияти БелАЭСдаги ҳақиқий вазият тўғрисида расмий, далилларга асосланган маълумотларга эга бўлиши керак”, дейилади ҳужжатда.

ОАВда якшанба куни Беларусь атом электр станциясини ишга тушириш пайтида, кучланиш сабаб трансформаторларда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабарлар тарқалиши ортидан расмий Вильнюс Минскдан маълумот беришини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрь куни Беларуснинг амалдаги Президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги биринчи атом электр станциясининг очилиш маросимида қатнашиб, мамлакатни ядровий давлат деб эълон қилган эди

Бироқ, ишга тушганидан сўнг бир кун ўтар-ўтмас БелАЭСнинг фаолияти тўхтатилди. Беларусь Энергетика вазирлиги БелАЭСнинг фаолияти тўхтатилишига бир нечта электротехник мосламаларни алмаштириш кераклигини сабаб қилиб келтирган.

Фаррухжон Муродқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БелАЭС

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар