Лукашенко Беларусни ядровий давлат деб эълон қилди

Олам 8885
image

7 ноябрь куни Беларуснинг амалдаги Президенти Александр Лукашенко республикадаги биринчи атом электр станциясининг очилиш маросимида қатнашиб, мамлакатни ядровий давлат деб эълон қилди. Бу ҳақда “Белта” хабар беради.
 

Атом электр станциясининг очилиш маросимига Лукашенко вертолётда учиб келди. Хабарда айтилишича, у биринчи энергия блоки биносига ташриф буюрган ва унинг электр қувватини 400 мегаваттгача ошириш учун рухсат берган. 

“Ҳаммаси жуда оддий, худди метро қургандек. Тарихий лаҳза – мамлакат ядровий “держава”га айланяпти”, деган Лукашенко очилиш маросимида.

 

Беларусь Энергетика вазири Виктор Каранкевичнинг сўзларига кўра, БелАЭС йилига 18 миллиард кВт/с электр энергия ишлаб чиқаради. Бу мамлакатга газ сотиб олиш учун маблағларни тежашга ёрдам беради. Шунингдек, атроф-муҳитга иссиқхона газлари чиқишини ҳам камайтиради.

Қурилиш бошланишида электр энергия Болтиқбўйи давлатларига ҳам етказиб берилиши тахмин қилинганди.Бироқ сентябрь ойида Эстония, Латвия ва Литва БелАэсдан электр энергия киришини блоклашини маълум қилди. Бунга объектни қуриш вақтида хавфсизлик қоидаларининг бузилиши  сабаб қилиб кўрсатилган.

Фаррухжон Муродқулов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 299
Рейтинг: 3
t
×