“Обод қишлоқ” дастурини молиялаштиришга Ислом тараққиёт банки жалб этилади
Жамият
−
25 Май 2019
3723Жорий йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Қарор билан Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланди.
Ҳаракатлар режаси доирасида “Обод қишлоқ” дастурини молиялаштиришга Ислом тараққиёт банки жалб этилади.
Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Меморандум имзоланади.
Ислом хусусий секторини ривожлантириш корпорациясининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади ва ҳамкорлик кенгайтирилади.
2019–2021 йилларда Ислом тараққиёт банки билан жами қиймати 2 млрд 42 млн доллардан кўпроқ миқдордаги 17 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Жумладан, “Бишкек–Душанбе–Термиз” автомобиль йўли реконструкция қилинади.
Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари 12 та лойиҳа амалга оширилади, мазкур лойиҳаларнинг қиймати 1 млрд доллардан кўпроқ.
Ўзбекистонда нейрохирургия хизматини юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ушбу лойиҳалар қаторидан жой олган.
LiveБарчаси