Левандовски “Олтин тўп”га ким муносиблигини айтди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски “Реал Мадрид” футболчиси Карим Бенземани “Олтин тўп” учун асосий даъвогар, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Робертнинг сўзларига таяниб,  “Movistar”  нашри хабар берди.

“Ҳа, Карим Бензема яққол фаворитлар қаторида турибди. Албатта, агар мукофот бекор қилинмаса, катта эҳтимол билан Бензема “Олтин тўп”ни олади ”, деган польшалик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда "Олтин тўп" коронавирус пандемияси туфайли берилмаганди. “Бавария”да ўйнаган Левандовски ўшанда соврин учун асосий даъвогарлардан бири эди. 2021 йилги номинантлар орасида ҳам Лева бор эди. Аммо “Олтин тўп”нинг таъсисчиси “France Football” ва овоз берган журналистлар Робертни эмас, Лионель Мессини мукофотлашни лозим топган.

Қайд этиш керакки, Роберт Левандовски 2020 йили FIFA талқинига кўра, дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган “Тhe Best” совринини қўлга киритган.

Маълумот учун, жорий мавсумда Роберт Левандовски “Барса” сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 2 та голли узатма амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Карим Бензема “Барселона” Роберт Левандовски “Олтин тўп” “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг