Лазизбек Муллажонов ҳам Олимпиадада иштирок этади
Спорт
−
11 Март
6772Италиянинг Бусто Арсицио шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи лицензион турнир давом этмоқда.
-92 кг вазнда саралаш баҳсларида қатнашган Ўзбекистон вакили Лазизбек Муллажонов грузиялик Георги Кушиташвилига қарши баҳс олиб бориб, ғалабага эришди ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига лицензия олди.
Кун дастурда Ўзбекистон вакилларидан Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Тўрабек Ҳабибуллаев ҳам тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасига йўлланма олиш учун рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -63,5 кг вазнда кураш олиб борган Руслан Абдуллаев Олимпиада йўлланмасига эга чиққани хабар қилинганди.
LiveБарчаси