Лазиз Тўйчиев Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар этиб тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига Лазиз Нодирович Тўйчиев тайинланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Лазиз Тўйчиев 2016 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Тўйчиев бундан аввал Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари каби масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2020 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

Аввалроқ, собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академиясининг ректори этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Лазиз Тўйчиев

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг