Лавров Мирзиёевнинг ўнг қўли билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 28 июль куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов билан музокаралар ўтказди.

Россия ТИВ Матбуот хизматига кўра, томонлар Россия-Ўзбекистон муносабатларини муҳокама қилган. Ўзбекистон раислик қилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бўлажак олий даражадаги тадбирлари арафасида кун тартибида турган халқаро ҳамда минтақавий миқёсдаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашган.

Сергей Лавров ва Сардор Умурзоқов ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ниятларини тасдиқлаган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот учун, Лавров Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров ва Сардор Умурзоқов

Баҳолаганлар

506

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар