Лавров Марказий Осиёда АҚШ ҳарбий базаси очилиши эҳтимолини баҳолади

Олам

image

Кеча, 13 август куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) ҳеч бир аъзоси ўз ҳудудига Америка ҳарбийлари жойлаштирилишидан манфаатдор эмаслигини маълум қилди.

“Америкаликлар Афғонистондан олиб чиқилган ҳарбий контингентининг бир қисмини Марказий Осиё давлатларига жойлаштириш учун улар билан келишишга ҳаракат қилди. Аммо шу ўринда бизнинг позициямиз Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан мос келади. Ҳеч кимга бу керакмас”, деган дипломат журналистларга.

Лавровга кўра, АҚШ Марказий Осиёдан Афғонистонга зарба бериш учун бу давлатлар ҳудудига киришга уринмоқда. Бу эса минтақа мамлакатларини “гаров”га тушишига сабаб бўлади.

РФ бош дипломати Россия Афғонистондаги воқеалар Марказий Осиёга ёйилишидан хавотирда эканини маълум қилган.

Вазирнинг таъкидлашича, Москва Афғонистондаги ҳозирги вазиятдан норози ва томонларни музокаралар жараёнини бошлашга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сергей Лавров

Баҳолаганлар

515

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг