Лавров БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғарб устидан “мағзава ағдарди”

Олам

image

Кеча, 24 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида чиқиш қилиб, Ғарб мамлакатларини кўп қутблилик тамойилларини қўпол бузишда айблади. 

Лавров Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Ж.Боррелнинг “Европа жаннат боғи, қолган дунё эса ўрмондир” деган баёнотини ҳамда  жорий йилнинг 10 январидаги НАТО-Европа Иттифоқи қўшма баёнотидан иқтибос келтирган. 

“Бирлашган Ғарб” НАТО ва Европа Иттифоқига тегишли барча иқтисодий, молиявий, сиёсий ва ҳарбий воситалардан "бир миллиардимиз" манфаатлари учун фойдаланади”, дейилади қўшма баёнотда.

Шунингдек, Россия ТИВ раҳбари Ғарб давлатларини минтақавий даражада кўп томонлама жараёнларни "ўзи учун" қайта шакллантиришга киришганини айтган. 

“Ҳозирда Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчиларининг муҳим кучлари ўнлаб йиллар давомида ASEAN атрофида муваффақиятли очиқ иқтисодий ва хавфсизлик ҳамкорлик тизими ривожланган Осиё-Тинч океани минтақасида кўп томонлама муносабатларга путур етказиш учун жойлаштирилди. Ушбу тизим ASEAN’нинг ўнта аъзоси ва уларнинг мулоқот бўйича ҳамкорлари, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Япония, Австралия ва Корея Республикасига мос келадиган консенсус ёндашувларини ишлаб чиқишга имкон берди, бу эса ҳақиқий инклюзив кўп томонламаликни таъминлайди. Ҳинд-Тинч океани стратегияларини илгари суриш орқали Вашингтон ушбу ўрнатилган архитектуранинг қулаши учун йўналишни белгилади”, деган Сергей Лавров.

Бундан ташқари, Россия Ташқи ишлар вазири Ғарб давлатларининг БМТ ва бошқа халқаро институтлар котибиятларини ўзига бўйсундиришга уятсиз уринишлари кўп томонлама тизимга таҳдид солганини айтган. У Ғарб фойдасига ҳар доим миқдорий номутаносиблик бўлгани, аммо яқин вақтгача Котибият бетараф қолишга ҳаракат қилганини таъкидлаган. Шунингдек, у Котибият раҳбариятини аъзо мамлакатларга консенсус, мувозанатни топиш йўлларини таклиф қилиш зарурлигини ҳисобга олишга чақирган. Акс ҳолда, кўп томонлама кун тартиби ўрнига, "олтин миллиард" ва дунёнинг кўпчилик ўртасида бўлиниши чуқурлашиши айтилган.

Лавров сўзи охирида йиғилишни ёритаётган барча журналистларга мурожаат қилган. У Россия ОАВ ходимларининг бу ерга киришга рухсат берилмаганини таъкидлаган. 

“АҚШнинг Москвадаги элчихонаси бизнинг самолётимиз ҳавога кўтарилган пайтда уларга визали паспорт беришга тайёрлигини масхара билан эълон қилди. Шунинг учун сиздан катта илтимос: россиялик журналистларнинг ўрнини қопланг. Ҳисоботларингизни дунё бўйлаб аудиторияга ҳукмлар ва баҳолашларнинг тўлиқ кўп қирралилигини етказадиган тарзда ёзишга ҳаракат қилинг”, деган Лавров.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия БМТ Сергей Лавров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг