Латвияда Россия аскарлари учун 43 евро берган аёл 6 йилга қамалди

Олам

−

image

Латвияда Россия армиясини молиялаштиришда айбдор деб топилган, Россия ҳукуматини қўллаб-қувватловчи аёл 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Латвия судлари маъмурияти хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 октябрь куни Рига шаҳар суди Россия армиясини молиялаштиришда айбланган, Резекне шаҳрида яшовчи аёлга нисбатан ҳукм чиқарган. У асосий жазодан ташқари, яна 3 йил пробация назоратида бўлади.

Суд маълумотларига кўра, аёл Украинада жанг қилаётган россиялик ҳарбийлар учун тахминан 43 евро хайрия қилган.

Суд унинг бу ҳаракати Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий мустақиллигига қарши қаратилганини, шунингдек, Латвия учун мажбурий бўлган халқаро ҳуқуқ нормаларига зид эканини қайд этган.

Ҳукмда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 2-моддаси 4-бандига ҳам таянилган. Унда давлатлар халқаро муносабатларда бошқа давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши куч ишлатишдан тийилиши кераклиги белгиланган.

Латвия Давлат хавфсизлик хизмати мазкур иш бўйича жиноий ишни 2025 йил 25 ноябрда қўзғатган. Камлёва эса 2 декабрь куни қўлга олинган. Унинг Резекне шаҳри ва Прейли муниципалитетидаги икки манзилида тинтув ўтказилган.

Суд ҳукмига кўра, аёлга нисбатан белгиланган эҳтиёт чораси – қамоқда сақлаш ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ўзгаришсиз қолдирилган. Камлёва ҳукм устидан Рига минтақавий судига шикоят қилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг