Латвия Британиядан олинган зирҳли машиналарини Киевга ўтказмоқчи
Олам
−
16 Сентябрь
2121Латвия ҳукумати 2014 йилда Буюк Британиядан сотиб олинган CVR(T) разведка зирҳли машиналарини Украинага етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар бермоқда.
Оператив хавфсизликни таъминлаш мақсадида Латвия Мудофаа вазирлиги Киевга топшириладиган зирҳли техникаларнинг аниқ сонини ошкор қилмади.
Аввалроқ вазирлик Латвия Украинага камида 2026 йилгача ҳар йили ЯИМнинг 0,25 фоизи миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатиши ҳақида хабар берган эди. Ҳозиргача Латвия Украинага турли хил қурол-яроғ ва техника, жумладан, Австриядан сотиб олинган вертолётлар ва ўзиюрар гаубицаларни топширди.
2014 йилда Буюк Британия билан имзоланган шартномада Латвияга жами 123 дона CVR(T) зирҳли автомашиналарини етказиб бериш кўзда тутилган бўлиб, улардан 116 таси модернизация қилинган ва 7 таси механикларни тайёрлаш учун капитал таъмирланмаган. Биринчи ҳарбий машиналар Латвияга 2015 йилнинг кузида келган. 2019 йилда Буюк Британия билан қўшимча ускуналар сотиб олиш бўйича яна бир шартнома имзоланди.
Латвия Қуролли кучлари қўмондони Леонид Калнинс ўтган йилнинг сентябрида тактик операцияларда қатнашиш ва душманни фронтда йўқ қилиш учун камида учинчи даражадаги ҳимояга эга янги пиёда аскарларнинг жанговар машиналари зарурлигини айтган эди.
Жорий йилнинг ёзида Мудофаа вазири Андрис Спрудс пиёда жанговар машиналарни сотиб олиш танловнинг якуний босқичида эканини маълум қилди.
LiveБарчаси