Лапортанинг умиди чиппакка чиқди

Спорт

image

"Барселона" бу мавсумда Европа Чемпионлар лигасидаги иштирокидан камида 20 миллион евро ишлаб олмоқчи бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда "Goal" нашрида хабар берилди.

Манба хабарига кўра, "Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб ҳеч бўлмаганда турнирнинг чорак финалига чиқишини ўйлаб, мавсум учун бюджет ажратган. Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига йўл олиш клубларга тахминан 9,6 миллион евро, чорак финалга чиқиш эса яна 10,6 миллион евро фойда олиб келади. Шундай қилиб, каталонияликлар камида 20 миллион евро даромаддан мосуво бўлишди.

"Барселона" ЕЧЛ гуруҳ босқичининг беш туридан сўнг плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Клуб 5-турда "Бавария"га имкониятни бой берди – 0:3.

Маълумот учун, ЕЧЛ гуруҳ босқичи якунлангач “Барселона” Европа лигасининг 1/16 финалидан ўз иштирокини бошлайди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЕЧЛ "Барселона" Лапорта

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг