Лапорта “Реал” билан муносабатлар ёмонлашганини айтди
Спорт
−
12 Январь 1804 1 дақиқа
Испания Суперкубоги финалидан олдин “Барселона” президенти Жоан Лапорта Каталония жамоасининг “Реал Мадрид” билан муносабатлари бутунлай ёмонлашганини маълум қилди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.
“Барселона” президенти Жоан Лапорта жорий йилнинг 10 январь куни Испания футбол федерацияси (RFEF) томонидан Суперкубок финали олдидан ташкил этилган тадбирда иштирок этган ва “Реал Мадрид” билан муносабатлари ҳақида гапирган.
“Бизни янада узоқлаштирган бир нечта муаммолар мавжуд. Бир вақтлар ашаддий рақиб бўлган бўлсак-да, энди муносабатларимизнинг ёмонлашиши ва бутунлай узилишига олиб келган вазият содир бўлди. Бу жамоалар ўртасида ҳурмат йўқ дегани эмас. Муносабатларимизнинг ҳолатидан қатъий назар, биз ҳар доим шундай ҳурматни сақлаб келганмиз ва ҳаракат қилишда давом этамиз. Футболда ҳамма нарса ҳал қилиниши мумкин, лекин бу иштирок этаётган томонларга боғлиқ”, дейди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Испания Суперкубоги финал учрашувида “Барселона” “Реал Мадрид”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган эди.