Лапорта “Милан” вингерини “Барселона”да кўришни хоҳламоқда
Спорт
−
11 Январь
458“Барселона“ президенти Жоан Лапорта “Милан” футболчиси Рафаэль Леау трансферига қизиқмоқда. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Лапортага Леаунинг ўйин услуби ёқади ва у мураббийлар штабига португалиялик вингерни сотиб олиш таклифини берган. Аммо мураббийлар штаби Леаунинг ҳимояга қайтиб ёрдам бера олмаслигини ва клубдаги бошқа футболчилар ундан-да кўпроқ фойда келтира олишини айтган.
Шунингдек, агар “кўк-анорранглилар” футболчини сотиб олишга уринган тақдирда ҳам “россонерилар” вингер учун 90 миллион евро талаб қилади.
Маълумот ўрнида, Леау “Милан” сафига 2019 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди. 25 ёшли португалиялик вингернинг нархи “Transfermarkt” порталида 75 миллион еврога баҳоланган.