Лапид-Беннет коалицияси Нетаньяхуни “тамом қилиши” мумкин. Исроил сиёсатини нима кутмоқда?
Олам
−
01 Июнь 2021
8273Сўнгги 12 йил давомида доимий равишда Исроил Бош вазири бўлиб келган Беньямин Нетаньяху лавозимидан маҳрум бўлиш хавфи остида. “Ямина” партияси раҳбари, ўта ўнгчилар томонидан танилган Нафтали Беннет Нетаньяхуга қарши блокка қўшилиб, ҳукумат тузадиган бўлса, худди шундай сценарий бўлиши ҳам мумкин.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, агар Беннет ва “Йеш Атид” партияси асосчиси Яир Лапид бир-бирини ҳукумат бошлиғи сифатида алмаштирадиган коалицион ҳукумат тузилса, 71 ёшли Нетаньяху Бош вазир курсиси билан хайрлашишга мажбур бўлади.
Мутахассислар Нетаньяху ҳозирги мавқеи билан хайрлашса, унинг сиёсий фаолияти қандай ривожланиши ҳақида турли фикрларни билдирмоқда.
Исроиллик эксперт Исмет Мансурнинг таъкидлашича, Лапид ва Беннетлар ҳукумат туза оладими ёки Беннет охир-оқибат Нетаньяхуга мойил бўладими, йўқми тахмин қилиш ҳали ҳам қийин.
“Исроилда сиёсат ҳар сонияда ўзгариб туради. Бироқ, Лапид ва Беннет коалицион ҳукумат тузиш учун узоқ йўлни босиб ўтган, деб ўйлайман. Бу Нетаньяхунинг сиёсий карьерасини охирига яқинлаштиради”, дейди эксперт.
Фаластинлик журналист Халдун Ал-Бергуси, ўз навбатида, Исроил Нетаньяхуга ишонмаслигини таъкидлади.
Бергусининг фикрича, Фаластин қаршилик гуруҳлари Исроилдаги бир қатор муҳим нишонларга ҳужум қилганидан кейин Исроил ҳукумати раҳбарига бўлган ишонч йўқолган.
“Шунингдек, бу ҳолат яҳудийлар ва фаластинликлар ўртасидаги Қуддус ва 1948 йилдаги тўқнашувлар таъсир кўрсатди”, дейди у.
Исроил ёзувчиси Нахум Барнеанинг сўзларига кўра, Бош вазир лавозимидан маҳрум бўлмаслик учун Нетаньяху исроилликларни “чаплар ва уларнинг тарафдорлари хоинлар” деб ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
“Нетаньяху Бош вазир лавозимини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, чап томон билан ҳамкорлик қиладиган ўнгдаги ҳар бир киши хоин деган тезисни савдолашув воситаси сифатида ишлатмоқда”, дейди Барнеа.
Экспертнинг фикрига кўра, Нетаньяху Беннетнинг чап қанот партиялар билан коалиция ҳукуматида иштирок этишини ўнг томон хиёнат деб билишини жуда яхши ангалйди ва шунинг учун бундан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.