“Ланс” Ҳусанов билан хайрлашди (видео)
Спорт
−
21 Январь
9943Франциянинг “Ланс” клуби ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов билан хайрлашув видеосини тақдим этди.
Ушбу видеода 20 ёшли футболчининг клубдаги илк куни, машғулотлар жараёни, жамоадаги дастлабки ўйини ва ПСЖга қарши ўйиндаги аслида ассист дея ёзилган, голи каби лаҳзалари акс эттирилган.
“Ҳимоядаги намунали ҳаракатлар ва ўзига хос руҳий ҳолатга эга бўлган аскар “Артуа”ни забт этди. Омад тилаймиз, Абдуқодир” дейилган видео остига.
Ушбу видеога Лига1 расмий саҳифаси ҳам муносабат билдирган.
“Кўришгунча, Абдуқодир”, дея ёзилган изоҳда.
Маълумот ўрнида, Ҳусанов 2023 йилда “Энергетик БГУ”дан “Ланс” сафига 400 минг евро эвазига келиб қўшилган. У клуб таркибида жорий мавсум барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та ассист амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вақти билан 20 январь куни 23:00 да “Манчестер Сити” Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусановни ўз футболчиси сифатида таништирди.
LiveБарчаси