Lamborghini рекорд даражада кўп премиум автомобиллар сотди
Олам
−
21 Январь 3251 1 дақиқа
Италиянинг премиум автомобиллар ишлаб чиқарувчи Lamborghini компанияси 2025 йилда спорткарлар савдоси бўйича рекорд кўрсаткичларга эришди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда компания бутун дунё бўйлаб 10 минг 747 дона автомобиль сотган. Бу Lamborghini тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчи бундай юқори натижаларни гибрид автомобиллар бўйича стратегияси ҳамда барча минтақалардаги барқарор савдолар билан изоҳламоқда.
Энг кўп автомобиллар Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақаларида сотилган – бу ҳудудларда 4 минг 650 дона спорткар реализация қилинган. Кейинги ўринда Шимолий ва Жанубий Америка турибди – 3 минг 347 дона. Учинчи ўринни Осиё-Тинч океани минтақаси эгаллаган – 2 минг 750 дона сотув қайд этилган.
Lamborghini бош директори Стефан Винкельманнинг айтишича, рекорд даражадаги етказиб беришлар сони бренднинг мураккаб глобал шароитда ҳам рақобатчилар фонида ажралиб тура олиш қобилиятини тасдиқлайди.
Мутахассислар, шунингдек, Европада ишлаб чиқарилган премиум ва люкс автомобиллар савдосида барқарор ўсиш кузатилаётганини қайд этмоқда. Қиммат автомобилларга бўлган талаб сезиларли даражада ошган.
Ижобий динамика Audi’да (25,4 фоизга ўсиб, 3,6 минг дона), Porsche’да (5,7 фоизга, 2 минг 55 дона) ва Lamborghini’да (5,9 фоизга, 143 дона) ҳам кузатилган. Ferrari (75,6 фоизга, 72 дона) ва Rolls-Royce (62,7 фоизга, 205 дона) кўрсаткичлари ҳам эътироф этилмоқда.
Live
Барчаси