Ла Лига Суперлигани танқид қилди
Спорт
−
22 Декабрь 2023
2354Футбол бўйича Испания Ла Лигаси раҳбарияти Европа Суперлигаси ғоясини танқид қилиб, бу бўйича ўз баёнотини эълон қилди.
Европа суди FIFA ва UEFA'нинг 2021 йилда янги турнир ташкил қилишни тақиқлаш бўйича ҳаракатларини ноқонуний деб топди.
“Бугун биз яна Суперлиганинг худбин ва элитистик модель эканлигини эълон қилишга мажбурмиз. Тўлиқ очиқ бўлмаган, фақат ички лигалар орқали тўғридан-тўғри кириш мумкин бўлган ҳар қандай мавсум ёпиқ формат ҳисобланади”, дейилади Ла Лига матбуот хизмати баёнотида.
Айни дамда Суперлигада фақат “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўрин олган, ваҳоланки, рўйхатга дастлаб Европанинг 12 та топ-клуби киритилганди. Ҳозирда ҳар иккала испан жамоасини ҳам Европа Чемпионлар лигаси ёки FIFA мусобақаларидан четлаб бўлмайди.
Маълумот учун, Европа Суперлигаси Европа клублари иштирок этиши керак бўлган йиллик режалаштирилган футбол мусобақа лойиҳаси ҳисобланади. 2021 йилнинг апрель ойида ушбу турнирнинг ташкил этилиши мумкинлиги ҳақидаги кўплаб тахминлардан сўнг клуб раҳбарларидан Суперлига ташкил этилгани ҳақидаги расмий тасдиқ пайдо бўлди. Мусобақа даставвал ўн иккита клуб томонидан ташкил этилиши хабар билинди ва кейинроқ яна уч клуб мусобақа қўшилиши кутилганди, бироқ UEFA'нинг санкцияларидан сўнг, “Реал” ва “Барселона”дан ташқари барча клублар Суперлигани тарк этганини эълон қилди.
LiveБарчаси