Ла Лига президенти Жанни Инфантинони танқид қилди

Спорт

image

Ла Лига президенти Хавер Тебасга кўра, FIFA президенти Жанни Инфантинонинг ҳар икки йилда Жаҳон чемпионати ўтказиш ғояси ҳақиқатга тўғри келмайди. У Инфантино фикридан қайтмайдиган бўлса, футболни иккита конфедерацияга бўлган раҳбар сифатида тарихда қолишини айтган.

“Ҳар икки йилда бир марта Жаҳон чемпионати бўлмайди. Бу ҳаракатларнинг натижаси нима бўлиши мумкин, Инфантино футболни иккита конфедерацияга бўлган президент сифатида тарихга киради. У UEFA ва КОNMEBOL'ни дунёнинг қолган қисмидан ажратиш устида ишламоқда. Европа ва Жанубий Америкада футбол индустрияси шундай суръатда ривожланганки, FIFA президенти хоҳлагани учун ҳар икки йилда бир марта Жаҳон чемпионати ўтказиш билан уни синдириб бўлмайди”, деган Хавер Тебас.

Тебаснинг қўшимча қилишича, футболчиларга клублар ва лигалар маош тўлайди.

“У баъзи федерацияларга маблағ ажратиш имконига эга бўлиш учун даромадларни оширмоқчи. Аслида, бу учун коррупция бўйича жазога тортиш мумкин, аммо бундай бўлмаяпти. Жанни Инфантино ҳар икки йилда бир марта футболчилар Жаҳон чемпионатида қатнашишни истайди. Лекин футболчиларга клублар ва лигалар томонидан маош тўланади. Улар чемпионатларда ҳар икки йилда эмас, ҳар ҳафтада қатнашадилар”, деган Ла Лига президенти.

Аввалроқ, футболчиларнинг ҳам катта қисми ҳам Жанни Инфантинонинг икки йилда бир марта Жаҳон чемпионати ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватламаслиги аён бўлганди.

 

Маъруф Абдумаликов

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг