75 фоиз футболчилар FIFA таклифига қарши

Спорт

image

Халқаро професcионал футболчилар ассоциациялари федерацияси (PIFPro) FIFA'нинг жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш ғояси бўйича футболчилар ўртасида сўровнома ўтказди.

Сўровда қатнашган футболчиларнинг 75 фоизи жаҳон чемпионати ҳозиргидек ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиши тарафдори бўлган.

Европа ва Осиёда ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган жаҳон чемпионатига футболчиларнинг 77 фоизи овоз беришди. Америкада турнирнинг жорий моделини респондентларнинг 63 фоизи, Африкада эса 49 фоизи қўллаб-қувватлаган.

Футболчиларнинг 81 фоизи ички миллий чемпионат ва жаҳон чемпионатини ўзининг севимли турнири деб билади. Сўровномада жами 1000 нафар фаол футболчи иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, FIFA президенти Жанни Инфантино ўтган йилнинг 20 декабрь куни футбол келажаги муҳокама қилинадиган саммит ўтказган эди. Унда айнан терма жамоалар тақвимидаги ислоҳотлар ва ҳар икки йилда жаҳон чемпионатини ўтказиш имконияти муҳокама қилинган.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг