Лэмпард фаолиятини Америкада давом эттириши мумкин
Спорт
−
07 Декабрь 2023
2038“Челси”нинг собиқ устози Франк Лэмпард Американинг “Шарлотта” клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Манбага кўра, Лэмпарддан ташқари Дин Смит варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Клуб ҳозирда номзодлар билан суҳбат ўтказмоқда. Ҳозирда иккала британиялик мутахассис ҳам ишсиз.
Фрэнк Лэмпарднинг сўнгги клуби “Челси” бўлган. У аввалроқ “Эвертон” ва “Дерби Каунти”ни бошқарган. Смитга келсак, 52 ёшли мутахассис 2023 йилнинг 10 апрелида “Лестер”ни қабул қилиб олганди, бироқ у клубни лигада олиб қололмади ва мавсум якунида клубни тарк этди. Фаолияти давомида Смит “Норвич”, “Астон Вилла”, “Брентфорд” ва “Уолсолл” клубларини ҳам бошқарган.
“Шарлотта”нинг охирги мураббийи италиялик Кристиан Латансио эди. Ўтган мавсумда жамоа MLS Шарқий конференциясида 9-ўринни эгаллади ва плей-оффнинг баҳсида “Нью-Йорк Ред Буллз”га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь