“Кварадона” Италия чемпионатида рекорд ўрнатди
Спорт
−
31 Март 2023 4506 1 дақиқа
Италиянинг “Наполи” клуби грузиялик ярим ҳимоячиси, “Кварадона” лақабли Хвича Кварацхелия ой якунига кўра турнирнинг энг яхши футболчисига топширилган совринлар сони бўйича рекорд ўрнатди.
Грузин футболчиси бу совринни аллақачон уч марта олишга улгурди. Хвича август, февраль ва март ойларида чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Жорий мавсумда 22 ёшли Кварацхелия “Наполи” сафида барча турнирлар доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Трансферларга ихтисослашган “Transfermarkt” портали Кварацхелиянинг қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳозирда Европанинг бир қатор гранд клублари футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025