Кувайт амири вафотидан сўнг мамлакатга янги амир тайинланди
Олам
−
30 Сентябрь 2020
10552Амир Сабаҳ IV вафотидан сўнг валиаҳд шаҳзода Наваф ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ Кувайтнинг янги амири этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича давлат вазири Анас Холид ал-Салоҳ баёнотига таяниб хабар берилмоқда.
Давлат вазирининг таъкидлашича, Вазирлар Маҳкамаси конституциянинг 4-моддасига мувофиқ валиаҳд шаҳзода шайҳ Наваф ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳни Кувайт давлатининг янги амири этиб тайинлаган. Расмий идоралар фаолияти уч кунга тўхтатилган. Мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинган.
Маълумот учун, Кувайт амири шайх Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ IV кеча, 29 сентябрь куни вафот этганди. 91 ёшли амир АҚШда даволанаётган бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь