Кувайт амири вафот этди

Олам

image

Кувайт амири шайх Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ IV вафот этди. Бу Амир девонхонаси ишлари бўйича вазир Али ал-Жарах ас-Сабаҳ маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 91 ёшли амир АҚШда даволанаётган бўлган. У жорий йилнинг июль ойида АҚШга кетган эди.

Сабаҳ IV 2006 йил январидан бери Кувайтни бошқариб келётган эди. Бунгача у бош вазир бўлиб ишлаган ва бир неча ўн йиллар давомида мамлакат ташқи сиёсат бўлимини бошқарган.

Кувайтнинг янги амири марҳумнинг укаси 83 ёшли Навоф бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ

Баҳолаганлар

503

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар