Кувайт амири вафот этди
World
−
29 September 2020 17336 1 minute
Кувайт амири шайх Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ IV вафот этди. Бу Амир девонхонаси ишлари бўйича вазир Али ал-Жарах ас-Сабаҳ маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 91 ёшли амир АҚШда даволанаётган бўлган. У жорий йилнинг июль ойида АҚШга кетган эди.
Сабаҳ IV 2006 йил январидан бери Кувайтни бошқариб келётган эди. Бунгача у бош вазир бўлиб ишлаган ва бир неча ўн йиллар давомида мамлакат ташқи сиёсат бўлимини бошқарган.
Кувайтнинг янги амири марҳумнинг укаси 83 ёшли Навоф бўлиши кутилмоқда.
Live
All
O'zbekiston shakar importini chekladi
27 October