Кувайт амири вафот этди
Олам
−
29 Сентябрь 2020
14725Кувайт амири шайх Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ IV вафот этди. Бу Амир девонхонаси ишлари бўйича вазир Али ал-Жарах ас-Сабаҳ маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 91 ёшли амир АҚШда даволанаётган бўлган. У жорий йилнинг июль ойида АҚШга кетган эди.
Сабаҳ IV 2006 йил январидан бери Кувайтни бошқариб келётган эди. Бунгача у бош вазир бўлиб ишлаган ва бир неча ўн йиллар давомида мамлакат ташқи сиёсат бўлимини бошқарган.
Кувайтнинг янги амири марҳумнинг укаси 83 ёшли Навоф бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси