Кушербоевга ўзбекча гапирмаган Wizzair ходимларига чора кўрилди

Жамият

image

Венгриянинг Wizzair авиакомпанияси Ўзбекистонга  рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатишни таъминлайди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Рақобат қўмитаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг маслаҳатчиси, жамоатчилик фаоли Расул Кушербоевнинг Самарқанд-Абу-Даби йўналиши билан Wizzair авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматлардан фойдаланганда айнан шундай муаммога дуч келгани юзасидан қолдирган мурожаатини кўриб чиққан.

Рақобат қўмитасининг олиб борган ўрганишларида мурожаатчининг учиш даврида авиакомпаниянинг экипаж аъзолари томонидан хорижий тилда хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумот берилгани, бу қоидаларни ўзбек ва рус тилларида тушунтириб беришлари сўралганида ходим томонидан унга нисбатан қўпол муомалада бўлинган, бортни тарк этишни талаб қилинган ва шу тарзда фуқаро мазкур рейсда Абу-Дабига етиб боргани маълум бўлган.

Қўмита томонидан Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилган. Натижада ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилган. Йўл қўйилган қонунбузилишда юзага келган камчилик ва хатоларни бартараф этиш мақсадида экипаж аъзоларига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, муомала маданияти, ҳар бир мамлакатнинг парвозга алоқадор қонунлари ва тартиб-таомиллари ҳамда авиайўловчиларни ҳурмат қилиш бўйича тренинг курслари йўлга қўйилган. 

Шунингдек, авиакомпания 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўйилиши таъминланган.


Мақола муаллифи

Теглар

авиакомпания ўзбек тили Wizzair

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг