Кўринмас обеъктларни суратга олувчи фотокамера ихтиро қилинди
Технология
−
24 Январь 2020
7374Америкалик олимлар шаффоф объектларни ҳамда зарба тўлқинлари ёки лазер пульслари каби кўринмас жараёнларни суратга оладиган қурилма яратишди. Бу ҳақда Science Advances ёзмоқда.
Қурилма ўзида сониясига триллион марта суратга олувчи юқоритезликдаги камерани ва фаза-контрастли микрокскопни жамлаган.
Ушбу технология ҳаракатнинг бошидан сўнгигача бўлган жараённи битта тасвирга жойлай олади.
Қурилма такомиллаштирилганидан сўнг, уни физика, кимё ва биологиянинг кўплаб йўналишларида қўллаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, олимлар сигналнинг нейронлардан ўтиш жараёнини суратга олишдан умид қилишмоқда.
Айтиш мумкинки, бу технологияни ишлаб чиқариш ҳақидаги гап-сўзлар 2017 йилдаёқ бошланган эди. Япония, Франция ва америкалик олимларнинг дастлабки уринишлари бесамар кетди. Ҳиндистонлик физик олимлар ҳам шунга ўхшаш технология ихтиро этишган, аммо реал ҳаётга татбиқ эта олишмаган эди.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси