Тошкентда кўчма камералардан нима мақсадда фойдаланилаётгани маълум қилинди

Фойдали

image

Тошкент кўчаларида қоидабузарликларни қайд этувчи кўчма камералар пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кенг муҳокамасига сабаб бўлди. Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси Матбуот хизмати камералар нима мақсадда қўйилганига ойдинлик киритди.

Маълумотларга кўра, мазкур камералар катта чорраҳаларда транспорт воситалари ҳисобини юритиш ҳамда йўловчилар сонини аниқлаш мақсадида ўрнитлган. 

Хабарда айтилишича, бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарорига мувофиқ, пойтахт кўчаларида йўловчилар ва транспорт воситалари оқимини ўрганишни назарда тутувчи "Тошкент шаҳри транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасининг бош режаси"ни ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, мазкур тадқиқот ишларида фойдаланилаётган камералар йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини аниқлашга мўлжалланмаган.

“Шу сабабдан, пойтахт кўчаларида ўтказилаётган тадқиқот ишлари тўғрисида интернет тармоқларида тарқалган нотўғри маълумотларга ишонмаслигингизни сўраб қоламиз!”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент фотокамера

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг