Кун охирида пойтахт ва яна 5 вилоятда 83 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
08 Июль 2020
154547 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83 нафарга ортиб, 10670 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
- 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида);
- 18 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида);
- 15 нафари Бухоро вилоятида;
- 15 нафари Сирдарё вилоятида;
- 12 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 59 нафар, Қашқадарё вилоятида 54 нафар, Жиззах вилоятида 6 нафар, Бухоро вилоятида 2 нафар, жами 121 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда 6811 (+121) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3819 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь