Кўмир орасидаги парфюмерия фош этилди
Жамият
−
20 Май 2019
3746Маълум бўлишича, Фарғона вилоятидаги “Ўзбекистон” чегара божхона постида қўшни давлат фуқароси А.Д бошқариб келаётган “SHAANXI” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Республика Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, юк машинаси эгаси юкхонада кўмир ортилганлигини маълум қилган. Бироқ, автомашина юкхонаси текширилганда 3 дона қоғоз каробкаларга жойлаштирилган, жами 71 дона сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари ҳам яширилганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси