Кўмир орасидаги парфюмерия фош этилди

Local

image

Маълум бўлишича, Фарғона вилоятидаги “Ўзбекистон” чегара божхона постида қўшни давлат фуқароси А.Д бошқариб келаётган “SHAANXI” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Республика Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, юк машинаси эгаси юкхонада кўмир ортилганлигини маълум қилган. Бироқ, автомашина юкхонаси текширилганда 3 дона қоғоз каробкаларга жойлаштирилган, жами 71 дона сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари ҳам яширилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

36

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends