Кулеба Ермакни “ғазаблантиргани” учун ишдан бўшатилди – “Politico”

Олам

image

Украинанинг собиқ ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба яқинда бўлиб ўтган ҳукуматдаги ўзгаришлар чоғида Президент девони раҳбари Андрей Ермакни “ғазаблантиргани” учун ўз лавозимини йўқотди. Бу ҳақда Украина манбаларига таяниб, “Politico”нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Украина ҳукуматидаги сўнгги ўзгаришлар жиддий ўзгаришлар эмас, балки фақат “стулларни қайта ташкил этиш”ни англатади, гарчи раҳбарлик лавозимларида янги шахсларга эҳтиёж бор.

Нашр суҳбатдошлари бундан мустасно сифатида Кулебанинг истеъфога чиқиши ва “Укрэнерго” бошқаруви раиси Владимир Кудрицкийнинг ишдан олинишини айтишади. Уларнинг сўзларига кўра, Кулебанинг ишдан бўшатилишига унинг Президент Владимир Зеленский идорасининг нуфузли раҳбари Андрей Ермакни ғазаблантиргани сабаб бўлган ва у ташқи ишлар вазирлиги устидан кўпроқ назорат ўрнатишни истаган.

Нашрнинг таъкидлашича, ҳукуматдаги ўзгаришлар Зеленскийнинг “жуда шахсийлаштирилган ва баъзиларига кўра автократик бошқарув услуби” ҳақидаги хавотирларни йўққа чиқармаган. Бу контекстда Кулебанинг истеъфоси “Зеленский гуруҳи савол беришга ва эътироз билдиришга тайёр бўлган аутсайдерни қандай қилиб ҳайдаб чиқараётганининг яна бир мисоли” сифатида қаралади.

Кудрицкийнинг ишдан бўшатилиши Ғарбда “Укрэнерго”нинг ҳукуматдан мустақиллиги давом этиши борасида хавотир уйғотди. “Politico” нашрига берган изоҳида Кудрицкий Украина расмийларини компания устидан назорат ўрнатишга уринишда тўғридан-тўғри айбламади, бироқ ҳукумат буни ҳақиқатдан ҳам анчадан бери хоҳлаётганини ва унинг ишдан бўшатилиши унинг шахсияти билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

“Ҳаммаси ҳокимиятнинг марказлашуви билан изоҳланади ва мен сизга шуни айта оламанки, агар биз (Укрэнерго) сўнгги икки йил ичида мустақил бўлмаганимизда, тизимни иш ҳолатида ушлаб туролмаган бўлардик”, дейди у.

5 сентябрь куни Олий Рада 9 та янги вазирни тасдиқлади. Дмитрий Кулеба ўрнига аввалроқ Украина Президенти девонида ишлаган Андрей Сибига Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари бўлди.

Кудрицкий 2 сентябрь куни ишдан бўшатилди, “Укрэнерго” кузатув кенгаши раҳбари Даниэль Доббений ва бошқарув кенгаши аъзоси Педер Андреасон Кудрицкийнинг ишдан бўшатилишини сиёсий сабабларга кўра деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Дмитрий Кулеба Андрей Ермак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made