Кучли ёмғир сабаб Пахтачидаги кўприк чўкиб қолди
Жамият
−
29 Март 2021 12055 1 дақиқа
Кеча,28 март куни Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғир ёғиши Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг асосий кўчаларидан бири 4 К 560 "Болтали - Боғолони - Зиёвуддин" автомобиль йўлининг 12-13 кмлари оралиғидаги зовур кўприги катта талофат кўрди.
Туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу кўприкдан автомобиллар, ҳамда пиёдаларнинг ҳам ўтиши тақиқланади.

Бундан ташқари:
- 4 Р 185 "М-37 автомобиль йўлидан Қарнабота қишлоғига кириш";
- 4 Н 533 "Хумор-Пўлатчи-Жағалбой";
- 4 Р 52 ва 4 К 561 "Қуйибоқ Пахта заводи-Шағал заводига кириш" автомобиль йўллари ҳам табиий офатдан зарар кўрганлиги сабабли ёпилган.
Аввалроқ, кучли ёмғир ёғиши оқибатида Самарқанд вилоятининг турли туманларида кўчаларни сув босгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси8 нафар хитойлик Байкал кўлига чўкиб кетди
22 Февраль