Кучли қайтиш: Трамп ижтимоий тармоқларга шахсий платформаси билан қайтмоқчи 

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп яқин кунларда "шахсий платформаси" билан ижтимоий тармоқларга қайтади. Бу ҳақда унинг маслаҳатчиси Жейсон Миллер маълум қилган.  

Миллернинг сўзларига кўра, Трамп икки-уч ой ичида ижтимоий тармоқларга қайтади. 

Таъкидланишича, собиқ Президент "ўйинни бутунлай ўзгартириб юборадиган" ва "ўн миллионлаб" фойдаланувчиларни ўзига жалб қиладиган платформаси билан ижтимоий тармоқларга қайтиш ниятида. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари Америка Конгресси биносига бостириб киргандан сўнг, бир қатор ижтимоий тармоқлар унинг аккаунтларини блоклаб қўйди. 

Трампнинг асосий фойдаланадиган платформаси бўлган Twitter эса унинг саҳифасини бутун умрга блоклади. 

Ижтимоий тармоқда ушбу қарор сиёсатчи зўравонлик тўлқинини қўзғатиши мумкинлиги билан изоҳланди. 

Трампнинг ўзи эса Twitter зерикарли бўлиб қолганини ва бошқа унга қайтишни истамаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп платформа

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг