Кроуфорд, Иноуэ ва Усик. Янги P4P рейтинги эълон қилинди
Спорт
−
15 Февраль
1976Бокс бўйича вазн тоифасидан қатъи назар, янгиланган P4P рейтингида америкалик боксчи Теренс Кроуфорд 1-ўринни сақлаб қолди. Бу ҳақда “The Ring” журнали хабар берди.
Янги рейтингга кўра, 2-ўринни иккинчи енгил вазн тоифасидаги камар соҳиби япониялик Наоя Иноуэ банд этди. Оғир вазнда WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони Александр Усик 3-ўринга жойлашди.
ТОП-10:
1.Теренс Кроуфорд;
2.Наоя Иноуэ;
3.Александер Усик;
4.Сауль Альварес;
5.Артур Бетербиев;
6.Дмитрий Бивол;
7.Девин Хейни;
8.Эррол Спенс;
9.Жервонта Девис;
10.Жесси Родригес.
Қайд этиш жоиз, рейтингнинг юқори ўнталигидан 5 нафар америкалик боксчи жой олган. Яна 2 нафар чарм қўлқоп устаси Россия шарафини ҳимоя қилади.
LiveБарчаси