“Крокус” қурбонлари учун 100 миллион рубль ажратилди

Олам

image

“Крокус Сити Ҳолл” раҳбари Арас Агаларов ва ўғли Эмин 22 мартдаги теракт қурбонларининг оила аъзоларига 100 миллион рубль юборди. Бу ҳақда “Crocus group” компаниясининг ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, “Crocus Group” компанияси ва Муслим Магомаев фонди "Крокус Сити Ҳолл" даги даҳшатли теракт қурбонларига ёрдам беришни давом эттиради ва  жами 100 миллион рубль миқдоридаги биринчи хайриялар қурбонларнинг оила аъзоларига етиб борган.

Маблағлар ушбу фожиадан жабр кўрган дам олувчилар ва ходимларнинг оила аъзоларини манзилли қўллаб-қувватлаш, уларнинг соғлиғини тиклаш, даволаш ва бошқа эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилади.

Муслим Магомаев номидаги жамғарма ҳалок бўлганларнинг оилаларига зудлик билан ва узоқ муддатли ёрдам кўрсатиш учун маблағ йиғиш жараёнини бошлаб юборган. Компаниянинг кўплаб ҳамкорлари, дўстлари ва концерт залида чиқиш қилган санъаткорлар ўзларининг молиявий ҳиссаларини қўшиш истагини билдирган.

Тез орада қолган барча мурожаатларни кўриб чиқиш учун қўнғироқ маркази иш бошлаши маълум қилинган. Барча сарфланган маблағлар бўйича ҳисоботлар фонднинг веб-сайтида эълон қилиниши билдирилган.

Маълумот учун, Маданий-мусиқий мерос жамғармаси Агаларовлар оиласининг яқин дўсти, буюк санъаткор Муслим Магомаев хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2010 йилда ташкил этилган. Жамғарма маданият соҳасидаги фаолиятдан ташқари хайрия лойиҳалари ва тадбирларини ташкил этиб, муҳтож шахслар ва ташкилотларга манзилли моддий ёрдам кўрсатади.

"Крокус Сити Ҳолл" концерт зали ҳам Муслим Магомаев номи билан аталган. Худди шу номдаги фонд айни дамда даҳшатли фожиа қурбонлари ва жабрланганларнинг оилаларига ёрдам бериш учун фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ теракт қурбонлари хотираси учун ёдгорлик ўрнатилиши айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

қурбонлар ёрдам Крокус Сити Ҳолл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг